Евро-2020. Испаниядан навбатдаги омадсиз натижа (+видеошарҳ)

Евро-2020 турнирининг “Е” гуруҳидан ўрин олган Испания – Польша учрашуви ўз якунига етди.

Ўйиннинг 25 дақиқасида “қизил фурия” ҳужумчиси Алваро Мората ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди. Шундан сўнг испанлар тинимсиз ҳужумлар қилсада ҳисоб ўзгармай қолди.

Мазкур дурангданг сўнг Испания ўз очколари сонини 2 тага етказиб қўйиб, гуруҳда учинчи ўринни банд этаб турибди. Левандовски бошчилигидаги поляклар эса 1 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг