Енгил атлетикачи “енгилтак” қиз эмас!..

Кристина Тимановская— Олимпиададан кетишга мажбур қилинган Белорусь спортчиси

Кеча Белорусь Олимпия қўмитаси белоруссиялик спортчи — Кристина Тимановская ҳиссий ва психологик ҳолати туфайли Токио Олимпиадасида қатнашишни тўхтатди, деб хабар берган эди.

“Медуза”нинг иддаоларига кўра, воқеа аслида кўринганидек эмас. Олимпиада ўйинларига келган енгил атлетикачи 1 август куни Белорусь спорти расмийлари уни Япониядан мажбуран Белоруссияга олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди.

Спортчи тўғридан-тўғри Токио аеропортида полицияга мурожаат қилди ва Халқаро Олимпия қўмитасига ёрдам сўраб видеохабар ёзди.

Тимановскаянинг сўзларига кўра, у Белорусь спорт амалдорларини танқид қилганидан сўнг амалдорлар унга босим ўтказа бошлаган.

У ўз рухсатисиз ўйиндан четлатилган спортчининг ўрнига Олимпия эстафетасига эълон қилинганини танқид қилган ва расмийлар уни ўз уйида жиноий жавобгарликка тортишидан қўрққан.

Бироздан сўнг “Ник ва Майк” номли аноним Telegram каналида Тимановскаянинг Беларус енгил атлетика терма жамоаси бош мураббийи Юрий Моисевич ва Белорусь Республикасининг енгил атлетика бўйича республика олимпия тайёргарлиги маркази директори ўринбосари билан суҳбати аудиоёзуви тарқалди.

19 дақиқа давом этган суҳбатда спорт расмийлар атлетикачини аҳмоқлик, “енгилтаклик” қилиб қўйганликда айблаган ва вазиятни бости-бости қилиш учун у Токиодан кетишини айтган. Уларнинг режасига кўра, спортчи жароҳатланган деб маълумот берилади ва у уйига қайтади.

Спортчига агар бунга розилик билдирмаса, унинг ўзи ва бошқа спортчилар, спорт қўмитасида фаолият юритувчи расмийлар ишсиз қолиши пеш қилиниб, босим ўтказилган.

Ушбу аудиога спортчи ҳали изоҳ бермади. Тимановская сўзларига кўра, унда бундан ташқари ҳам босим ўтказилгани акс этган аудио мавжуд, лекин у хавфсиз бўлмагунча, аудиони эълон қилмоқчи эмас.

“Бугун кечқурун ХОҚ ва ташкилий қўмита Тимановская билан тўғридан-тўғри гаплашди. У ҳозирда Ханеда аэропорти расмийлари ва ташкилот қўмитаси аъзоси билан бирга. У бизга ўзини хавфсиз ҳис қилаётганини айтди. ХОҚ ва ташкилий қўмита Тимановская билан кейинги қадамларни аниқлаш учун музокараларни давом эттиради “, — дейилади ХОҚ матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, “Агар у Белорусь элчихонаси ходимларига топширилса, бу унинг учун катта хавф туғдириши мумкинлигидан хавотирдаман”, —деди Япония парламенти аъзоси Тайга Ишикава.

Белорусь спортчиси Япониядан куч билан олиб кетишга уринишлардан сўнг ҳозир хавфсизликда
Тимановская айнан қаерда эканлиги номаълум.

Кристина Тимановская мажбуран юртига жўнатиб юборишга уринишларидан сўнг ҳозирда хавфсиз жойда ва Австриядан бошпана сўрамоқчи.

Чехия расмийлари ҳам беларусьлик спортчига республикага кириш учун виза таклиф қилмоқда, у ерда у халқаро ҳимояга мурожаат қилиши мумкин, деб ёзади Чехия ташқи ишлар вазири Якуб Кулганек твиттерда.

Франция ва унинг Европа Иттифоқидаги ҳамкорлари белоруслик спортчи Тимановскаяга бошпана бериш имкониятини кўриб чиқмоқда — Франция ТИВ.

Белоруслик спортчи Тимановская хавфсизликда

Польша ўз ватанига қайтишдан бош тортган ва ХОҚга ёрдам сўраб мурожаат қилган белоруслик спортчи Кристина Тимановскаяга мамлакатга кириш учун бошпана ва виза таклиф қилди. Спортчи аллақачон Польшанинг Токиодаги элчихонасига eтиб келган.

Тимановская сўнгги дақиқаларда Венага учиб кетди

Ҳозирча парвоз ўзгариши сабаблари айтилмаган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тегишли қарорни Тимановскаяга ҳамроҳлик қилган Полша элчихонаси ходимлари қабул қилишган, чунки бир нечта чет эллик журналистлар ҳам Токиодан Варшавага учмоқчи бўлган.‌‌

Белорус спортчиси Кристина Тимановская Токиодан Вена шаҳрига учиб кетди

Oхирги дақиқагача спортчи Австрияга эмас, балки унга гуманитар виза берган Польшага бориши тахмин қилинган эди. Аммо охирги икки кунни Польша элчихонасида ўтказган спортчи Тимановская аэропортга келгач Австрия пойтахтига парвоз қилган.

Тимановская ўтирган самолёт Венага қўнди

Яна бир хабарга кўра, спортчининг турмуш ўртоғи ҳам Полшага гуманитар виза олган.

 

Вазиятни кузатишда давом этамиз…

Дўстларингизга билан баҳам кўринг