Ғуломжон Абдуллаев эртага бронза учун курашни давом эттиради

Эркин кураш бўйича -57 кг вазн тоифасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда Россия вакилли Завур Угуев эронлик рақибини мағлуб этиб финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу натижаси ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаевга бронза медал учун курашиш имкониятни тақдим этди.

Энди эртага Ғуломжон Абдуллаев бронза учун ўтиш баҳсида америкалик Томас Патрик Гилманга қарши гиламга чиқади. Ғалаба қозонган спортчи бронза медали учун эронлик Ризо Атринағарчи билан беллашади.

 

Жавраил Шапиев ҳам бронза учун курашади

Эркин кураш бўйича -86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жавраил Шапиев эртага бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

У нимчорак финалда мағлуб бўлган эронлик Ҳассан Язданичарати ярим финалда россиялик Артур Наифоновни мағлубиятга учратиб финалга йўлланма олди ва бу орқали Жавраил Шапиевга бронза учун курашиш имкониятини тақдим этди.

Энди эртага Жавраил Шапиев бронза учун ўтиш баҳсида швейцариялик Стефан Райхмутга қарши гиламга чиқади. Ғалаба қозонган спортчи бронза медали учун россиялик Артур Наифонов билан беллашади.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг