Жуда актуал савол: Элдор Римда ўйнаб кета оладими?

Ҳамюртимизнинг “Рома”дек машҳур клубга ўтиши нафақат ўзи учун, балки бутун Ўзбекистон учун ҳам катта шараф. Аммо масаланинг иккинчи томони, у римликлар сафида йўқолиб қолмасмикан. Чунки клуб устози Жозе Моуриньога янги мавсумда Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Шу боис, португалиялик мутахассис ҳар бир позицияни камида 2-3 та юқори даражадаги футболчилар билан кучайтирмоқда. “Рома”нинг ҳужум чизиғида ҳам Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави, Мадриднинг “Реал” клубида ўйнаган Борха Майораль, “Барселона” билан узоқ йиллар кўплаб ютуқларга эришган Педро ва босниялик тажрибали Эдин Жеколар бор. Ана шундай футболчилар билан рақобатлашиб, асосий таркибдан жой олишни тасаввур қилиб кўринг? Боз устига, Моуриньо ҳам ҳаддан ташқари талабчан мураббийлардан ҳисобланади. У фаолияти давомида манаман деган юлдузларни захирага михлаб қўйган. Бундан ташқари Италия ижтимоий тармоқларида “Рома” мухлислари Шомуродовнинг олиб келинишини тушунарсиз трансфер деб ҳисоблашмоқда ва ҳамюртимизга унча ишонишмаяпти.

Аммо Элдор ўйнаган ҳар бир клубига осонликча мослашиб кетмаган. У бардошли ва оғир табиати билан мураббийлар ва жамоадошлари ҳурматига сазовор бўлган. Римда ҳам ўзбек футболчисининг ана шундай ҳурматга лойиқ бўлишидан умидвормиз. Бутун дунё Ўзбекистон ҳақида Жаҳон Чемпионатида эшитмасада, ўзбек футболчисининг ажойиб ўйинлари ҳақида муҳокама тилишларидан ҳам умид қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнида Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида туғилган. Футболдаги илк сабоқларини “Машъал” академиясидан олган. Профессионал карьерасини ҳам шу клубдан (2014 йил) бошлаган. Кейинчалик “Бунёдкор” (2015-2017), “Ростов” (2017-2020) ва “Женоа” (2020-2021) жамоаларида тўп сурган. 

Benvenuto a “Roma”, Eldor.

 

Ориф БАХРИЕВ

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг