Айни дамда ОФК кубоги минтақалараро яримфиналига қуръа ташланмоқда. Уни ОФК вакили Аваз Бердиқулов олиб бормоқда

«Насаф» «Аҳал»ни мағлуб этиб минтақалараро яримфиналга чиқса, унда Жануб чемпиони ёки Шарқ чемпиони билан ўйнайди. Ёки қуръага кўра, тўғридан-тўғри минтақалараро финалга чиқиши мумкин. Қуръада шу жамоа номи ҳам аниқланади.

Ушбу босқичгача Қаршининг «Насаф» клуби 1/8 финал ўйинини 25 август куни Туркманистоннинг «Аҳал» клубига қарши ўтказади. Туркман жамоаси ўйинни ўз майдонида қабул қила олмаслигини билдиргач, мезбонни аниқлаш учун қуръа ташлашга ҳожат қолмади ва ОФК ўйин Қаршида ўтишини маълум қилганди.

1/8 финалдаги ғалаба Рўзиқул Бердиев жамоасини Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида тўғридан-тўғри яримфиналга олиб чиқади. Чунки жануб (Мальдив, Ҳиндистон, Бангладеш) ва АSEAN (Вьетнам, Таиланд, Камбожа, Филиппин) жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари мезбон ҳудуд топилмагани ҳамда коронавируснинг авж олиши туфайли ўтказилмаганди. Натижада энди чоракфинал бўлмайди ва «Насаф»да Қаршидаги ғалаба орқали яримфиналга йўл олиш имконияти пайдо бўлди.

«Насаф» «Аҳал»ни мағлуб этиб минтақалараро яримфиналга чиқса, унда Жануб чемпиони ёки Шарқ чемпиони билан ўйнайди. Ёки қуръага кўра, тўғридан-тўғри минтақалараро финалга чиқиши мумкин. Чунки АSEAN бекор қилинганидан кейин, яримфиналда ўйнайдиган 3та минтақа қолди, биттаси минтақалараро финалга ўйнамасдан чиқади. Қуръада шу жамоа номи ҳам аниқланади.

Маълумот учун, «Насаф» 2011 йил ОФК кубогида чемпион бўлган. Бу ўзбек клубларининг халқаро майдондаги ягона расмий чемпионлиги ҳисобланади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг