Айни бир дарёга 2 марта тушиб бўлмайди, бироқ бу гаплар Лукакуга тааллуқли эмас

“Челси”нинг Эрлинг Ҳоландни қўлга кирита олмаслиги аниқ бўлгач, Англия нашрлари кетма-кетликда Ромелу Лукакунинг яна Лондонга қайтиши мумкинлиги  ҳақида ёзмоқда.

Бир тарафда “аристократлар” Лукакуни ортга қайтариш учун “нераззурилар” ғазнасини 120-130 млн евро билан бойитишга  тайёрлиги, ўз навбатида Милан клуби асосий тўпурарини 130 млн еврога сотишга  тайёрлиги овоза қилинмоқда. Одатда амалга ошадиган трансферлардан олдин мана шундай хабарлар матбуотда тинмай айланади.

Иккинчи тарафда эса агар “Челси” “Интер”ни рози қила олса, бельгиялик ҳужумчи “ота уйи”га қайтишга қарши эмас экан.

Маълумотча ўрнида айтишимиз керак, Ромелу 2011—2014 йилларда “Челси” футболчиси бўлган . Бироқ унинг Лондонда омади чопмаган. Бунга унинг статистикаси яққол мисол: 10 та ўйин, 0 та гол.

Лукаку бу даврда “Челси” футболчиси бўлса ҳам ижара асосида аввалига “Вест Бромвич”, кейин эса “Эвертон”да ҳаракат қилган. Унинг ишончли ҳаракатлари сабаб “Эвертон” Лукакуни 2014 йил ёзида тўлиқ сотиб олади. Кейин нима бўлганини эса ўзингиз яхши биласиз, азиз мухлис.

Шу ўринда Гераклитнинг машҳур гапини ёдга оламиз: “Айни дарёга икки марта тушиб бўлмайди”. Аммо бу гапларнинг Лукакуга умуман дахли йўқ.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг