Футбол юлдузи, Леонел Мессининг даромадлари ҳақида биласизми?

Мессининг даромад манбалари Футбол, Реклама шартномалари, Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва бошқа шахсий бизнеслари.

Форбес журналининг маълумотларига кўра унинг бойлиги қуйидагича:

Мессининг умумий бойлиги 400 млн $ ни ташкил қилади.

2020 йилда Месси 130 млн $ ишлаб топди: 90 млн $ ни асосий иш ҳақидан, 40 млн $ ни эса реклама шартномаларидан.

Инстаграмдан 23.3 млн $.

Унинг маоши 80 млн $ бўлиб, унинг шартномасига кўра 2021 йилгача Барселона жамоаси орқали Месси 1 миллиард доллар ишлаб топган.

Адидас фирмаси билан умрботлик шартномаси орқали у йилига 40 млн $ га ишлайди ва Месси Пепси, Ҳеавеи, Лайъс каби йирик компаниялар билан ҳам катта шартномаларга эга.

Мессининг шахсий самолёти 15 млн $, Феррари 335 Спорт Спидер Сеглиетти каби умумий қиймати 35.5 млн $ лик машиналар коллекси бор, бир неча давлатларда 60 млн $ қийматдан ортиқ Вилла ва жуда катта шахсий уйлари mavjud…

Хайрия ишларида ҳам Месси жуда фаол бўлиб, у «Лео Месси» фонди асосчиси ҳисобланади ва кам таъминланган, касал болаларга соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, спорт соҳаларида ёрдам беради. 2010 йилдан бериб, Месси ЮНИСEФ хайрихоҳ элчиси. 2020 йилда март ойида Месси коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 1 миллион доллар хайрия қилди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг