Зидан: “Реал” ўйиннинг бошидан охирига қадар барчасини назорат қилди”

Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ЛаЛиганинг 17-тури доирасидаги “Сельта”га қарши ўйин ҳақида гапирди.

“Ўйиннинг бошидан охирига қадар барчасини назорат қилиб турдик. Жуда муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Рақиб ярим майдонида прессинг ва ғалаба – бизнинг асосий қуролимиз бўлмоқда.

Асенсио учун хурсандман. Унда жуда жиддий жароҳат бор эди, ҳозир эса анча яхши ҳолатда. Азар борасида қадам ва қадам ҳаракатланамиз. Унга кўп босим бериш шарт эмас.

Васкес тўғри ўйнамоқда. У жуда умидли ва Мадрид учун яратилган футболчи. Унинг ҳам, жамоадошларининг ҳам кўрсатаётган ўйини мени унчалик ажаблантираётгани йўқ.

Карвахаль ноқулайлик ҳис қилди. Умид қиламанки, у ерда ҳеч нима бўлмаган”, – деди мураббий.

Манба: championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг