УФС. Барча даврларнинг энг буюк жангчилари ким?

Порье

Порье барча даврларнинг буюк жангчиларини айтди.

“Мен доим ММА’ни кузатиб бораман. Мен яхши кўрган жангчи – Джордж Сент-Пьер, мен унинг ашаддий муҳлисиман.

У ММА’га кириб борганида, кўплаб жангчилар грэпплер, курашчи, кикбоксчи бўлишган, аммо Джордж биринчилардан бўлиб уларни ҳаммасини ўзида мужассамлаштирди. У етук жангчи, жаҳон чемпиони, шу билан бирга унинг номи ҳеч қайси жанжал билан боғлиқ бўлмаган. Шунингдек, Хабиб, Фёдор ва Джонс, уларсиз бўлмайди.

Порье Фёдорнинг исмини айтганда, бошловчи залдагилардан Фёдорнинг жангини кўрганлар борми деб савол берди (жавоб – сукунат) ва қўшимча қилди, агар унинг исмини Youtube га киритсангиз соатлаб унинг жангларини кўриб, қолиб кетиш мумкин. Ундан кейин улар 2004 йилги Фёдорнинг Кевин Рэндлман билан жангини муҳокама қилишди:

Дастин Порье: “Ҳа-ҳа, у Фёдорни боши билан ерга кўтариб урди”.

Бошловчи: “Агар кимнидир бўйни билан ерга тиқиб қўйишса – унинг ўлимини кутавер”.

Дастин Порье: “Россиялик йигитлар бироз ўзгача бўлишади (иккиси ҳам кулиб)”.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг