А Серия. «Милан» 5 та гол урилган ўйинда «Аталанта»ни таслим этди (+видеошарҳ)

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-турида «Аталанта» 3 октябрь, якшанба куни «Милан»ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ Давиде Калабрия миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим сўнгида Сандро Тонали жамоасининг иккинчи голини урди.

78-дақиқада Рафаэл Леау ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бунга бергамоликлар сўнгги дақиқаларда Дуван Сапата ва Марио Палашичнинг голлари билан жавоб қайтарди.

Ушбу ғалабадан кейин «Милан» очколарини 19 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга қайтди. Стефано Пиоли шогирдлари пешқадам «Наполи»дан икки очко ортда қолмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг