Бундеслига. “Бавария” – “Айнтрахт” 1:2 (+Видеошарҳ)

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 7-турида «Бавария» 3 октябрь, якшанба куни «Айнтрахт»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Леон Горетцка мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Франкфуртликлар биринчи бўлимда бунга Мартин Хинтереггернинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.

Ўйин якунланиши арафасида Филип Костич меҳмонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди. Шу тариқа «Бавария» мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди, «Айнтрахт» эса дастлабки ғалабасини қўлга киритди.


«Бавария» 16 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. «Айнтрахт» 8 очко билан 13-поғонага кўтарилди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг