Роналду бузғунчи!

Нидерландия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Данни Блинд ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед” ўйинига таъсири борасида ўз фикрини билдирди. “МЮ” собиқ ярим ҳимоячиси Дэйли Блинд отасининг фикрича, португалиялик футболчи жамоа ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Роналду жамоада фаол роль ўйнамаслиги керак. Унинг келиши билан бошқа ўйинчилар қандай ҳаракат қилиш кераклигини билмай қолишяпти. Одатда ҳужумчилар бир марказий ҳимоячидан бошқаси томон югуришади. Аммо Роналду билан жамоа бошқача ўйнашни бошлади. У бузғунчи! Клубнинг жамоавий ҳаракатларида муаммолар бошланди.

“Манчестер Юнайтед” ўзи ўрганган услубда ўйнамаяпти. Авваллари “МЮ” йўқотиши билан дарҳол контрпрессингга киришарди. Ҳозир эса бу ишламаяпти, ахир Роналду прессингда иштирок этмаяпти. У фақат голлар ҳақида ўйлаяпти, тўпни эса бошқалар олиб қўйиши керак”, — деди Блинд.
Манба: ua-football.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг