Ла Лига. «Реал Мадрид» Каталонияда мағлубиятга учради (+видеошарҳ)

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 8-турида «Реал» 3 октябрь, якшанба куни «Эспаньол» майдонида меҳмон бўлди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Рауль де Томас собиқ жамоасини дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Алеиш Видаль ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

71-дақиқада Карим Бензема мадридликларнинг жавоб тўпини киритди. Қолган вақтда меҳмонлар катта устунликка эга бўлишига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармади.

«Реал» 22 очко билан пешқадамликни сақла турибди, каталонлар эса (9 очко) 12-поғонага кўтарилди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг