Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

Футбол бўйича Европа Лигасининг 5-тур ўйинлари ўз якунига етди.

УЕФА матбуот хизмати тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.

Магнус Эйкрем («Молде») — «Дандолк»га қарши баҳсда (3:1) биттадан гол ва голли узатма, 84% узатмалар аниқлиги;

Йенс Ҳеуге («Милан») — «Селтик»га қарши учрашувда (4:2) биттадан гол ва голли узатма, 78% узатмалар аниқлиги;

Бурак Йилмаз («Лилль») — «Спарта»га қарши ўйинда (2:1) иккита гол;

Вендерсон Галено («Брага») — АЕК клубига қарши беллашувда (4:2) битта гол.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг