Ёзги трансферлар мавсумида мадридликлар бир неча футболчиси билан хайрлашмоқчи. Эден Азар ва Гарет Бэйлнинг тақдири эса…

Мадриднинг “Реал” клуби бирданига олти футболчини трансферга қўяди. “Қироллик клуби” хайрлашишга тайёр бўлган ўйинчилар рўйхатидан  Эден Азар, Гарет Бэйл, Иско, Мартин Эдегор, Лука Йович ва Рафаэль Варан жой олган. Жамоада доимий равишда майдонга тушадиган ўйинчи Варан ҳисобланади, аммо унинг агентлари клуб билан шартномани узайтириш бўйича билдирилган таклифларини қабул қилишдан бош тортмоқда. Ўз навбатида, “қаймоқранглилар” устози Карло Анчелотти Эден Азар ва Гарет Бэйл билан шахсан суҳбатлашмоқчи ҳамда уларни Мадрид клубида олиб қолмоқчи.

 

Манба : The Athletic

Дўстларингизга билан баҳам кўринг