Евро-2020. Германия Венгрия билан дуранг ўйнаб, кейинги босқичга йўл олди (+видеошарҳ)

Европа чемпионатида гуруҳ босқичи баҳслари якунланди.

 

F гуруҳининг сўнгги тури драмаларга бой бўлди. Иккала ўйинда ҳам жанговар дуранг қайд этилди.

 

Германия Мюнхенда Венгрия билан баҳс юритиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.

Португалия — Франция тўқнашувида эса Роналду ва Бензема дубл қайд этишди.

 

Эътиборлиси, Криштиану ушбу ўйиндаги голлари орқали рекордлар қайд этди: у миллий жамоалар тарихида энг кўп тўп киритган Али Даийнинг натижасини (109 гол) такрорлади. Мирослав Клозени ортда қолдириб, ЖЧ ва Евроларда энг кўп гол (21) урган футболчига айланиб олди.

 

Шу тариқа «ўлим гуруҳи»дан Франция (5 очко) 1-ўрин, Германия (4) 2-поғона, Португалия (4) 3-ўрин билан 1/8 финалга йўл олди. Венгрия 2 очко билан гуруҳда қолиб кетди.

 

Евро-2020. F гуруҳи

3-тур. 23 июнь

 

Португалия — Франция 2:2

Голлар: Роналду (31 пенальти, 60 пенальти) — Бензема (45+2 пенальти, 47).

Португалия – Патрисиу, Семеду (Далот, 79), Диаш, Пепе, Геррейру, Моутинью (Рубен Невеш, 73), Саншеш (Сержиу Оливейра, 87), Бернарду Силва (Фернандеш, 72), Данилу Перейра (Пальинья, 46), Жота, Роналду.

Франция – Льорис, Кунде, Варан, Эрнандес (Динь, 46; Рабьо, 52), Кимпембе, Погба, Канте, Толиссо (Коман, 66), Бензема, Гризманн (Сиссоко, 87), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Льорис (27), Люка Эрнандес (36), Гризманн (39), Кимпембе (83).

 

Венгрия — Германия 2:2

Голлар: Салаи (11), Шафер (68) — Ҳавертц (66), Горетцка (84).

Германия – Нойер, Ҳуммельс, Рюдигер, Гинтер (Фолланд, 82), Гозенс (Мусиала, 82), Киммих, Гундўған (Горетцка, 58), Ҳавертц (Вернер, 67), Кроос, Сане, Гнабри (Мюллер, 67).

Венгрия – Гулачи, Салаи, Ботка, Орбан, Него, Шафер, Кляйнҳайслер (Ловренчич, 89), Шаллаи (Шен, 75), Надь, Фиола (Николич, 88), Салаи (Варга, 82).

Огоҳлантиришлар: Ботка (28), Гундшған (29), Сане (61), Салаи (64), Фиола (66).

Дўстларингизга билан баҳам кўринг