У янги клубида йилига 5 миллион евро миқдорида маош олади.

«Астон Вилла» клуби янги бош мураббийи Стивен Жеррард жамоадаги илк матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Астон Вилла» – инглиз футболидаги энг бой тарих ва анъанага эга клуб ҳисобланади. Мен шундай клубга бош мураббий этиб тайинланганимдан фахрланаман.

Жамоа раҳбарияти билан суҳбатлашиб, уларнинг клуб учун келажакдаги режалари нақадар улкан эканлигини тезда тушуниб етдим ва уларга ўз ёрдамимни беришга қарор қилдим. Ютуқларга эришишни сабрсизлик билан кутаман.

«Рейнжерс»да мен билан бирга бўлган барчага самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 55-унвон қалбимда абадий қолади. Улар энг зўр жамоа, ҳар доим шундай бўлиб қолади. Жамоага бундан кейинги йилларда ҳам фақат омад тилайман», – дея Жеррарднинг сўзларини келтиради «Астон Вилла» расмий сайти.

Маълумот учун, «Ливерпуль» афсонаси «Астон Вилла» билан 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У янги клубида йилига 5 миллион евро миқдорида маош олади. Бу рақам «Рейнжерс»да 2,6 миллионни ташкил этар эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг