Ўзбекистон МТЖ. Яхшибоев ва Турсунов кетди, Отахонов келди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан ўйиндан олдин Тошкентдаги сўнгги машғулотни ўтказди.
Соат 11:00да бошланган машғулотда кеча эски жароҳати безовта қилган Достон Турсунов ва Жасур Яхшибоев иштирок этишмади. Турсуновнинг ўрнига АГМК ҳимоячиси Аббос Отахонов терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилди.

Катанец бошчилигидаги жамоамиз эртага, 12 ноябрь куни Қозоғистон орқали Грузияга учиб кетади. Грузия билан ўйин 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”).

Ҳимоячилар – Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”), Ислом Қобилов (“Локомотив”), Марлен Чобанов (“Пахтакор”), Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”), Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (“Нижний Новгород”, Россия), Аббос Отахонов (АГМК)

Ярим ҳимоячилар – Одил Ҳамробеков (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Тэджон”, Жанубий Корея), Отабек Шукуров (“Ал Шаржа”, БАА), Аброр Исмоилов (“Пахтакор”), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Азиз Ғаниев (“Шабаб Ал Аҳли”, БАА), Жалолиддин Машарипов (“Ал Насср”, Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Қизилқум”).

Ҳужумчи – Игорь Сергеев (“Тобол”, Қозоғистон), Элдор Шомуродов (“Рома”, Италия).

Дўстларингизга билан баҳам кўринг