Transfermarket 24 ёшли дарвозабонни 22 миллион еврога баҳоламоқда.

«Манчестер Юнайтед» посбони Дин Хендерсон кейинги ёзда клубни тарк этиши мумкин.
Унга энг асосий даъвогар сифатида «Ньюкасл Юнайтед» айтилмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Хендерсон асосий таркибдаги жойини қайтариб олмаса Манчестерни тарк этмоқчи. Унинг қишда кетиш эҳтимоли жуда паст.

Бу мавсум посбон «Юнайтед» сафида Англия Лига кубоги доирасида «Вест Хэм»га қарши баҳсда (0:1) майдонга тушди холос. Transfermarket 24 ёшли дарвозабонни 22 миллион еврога баҳоламоқда. Хендерсоннинг МЮ билан шартномаси 2025 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг