Почеттино: «Лига 1 АПЛдан кўра футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига кўпроқ талабчан»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионати даражаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Менда Лига 1 жуда қийин чемпионат сифатида таассурот қолдирди. Бу ерда сифатли футболчилар кўп. Менимча, Лига 1 бошқа чемпионатларга қараганда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига энг талабчани. Бу ерда иқтидорли футболчилар ва ажойиб мураббийлар бор.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга қодир ва ҳеч қачон таслим бўлмайдиган жамоаларни кўриш мумкин. Франция чемпионати жуда яхши. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Лига 1 АПЛдан яхшироқ демоқчи эмасман,  лекин у спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигига кўпроқ талабчан», – дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтиради Лига 1 матбуот хизмати.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг