Манчестерликлар Криштиануни ёзда 30 миллион еврога сотиб юбориши мумкин.

Британиянинг The Sun нашри “Манчестер Юнайтед” юлдузи Криштиану Роналду келаси мавсумда бошқа жамоага ўтиши ҳақида маълумот тарқатмоқда.

Маълумки, “Ювентус”дан кетганидан кейин португалиялик тўпурар манчестерликлар билан 2023 йилнинг ёзигача битим тузган эди. Бироқ, Роналду агар “Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, у муддатидан аввал клубдан кетишини айтди.

Манчестерликларда Криштиануни ёзда 30 миллион еврога сотиб юбориш имкони бор. Роналдуга ҳозирдан учта суперклуб – “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Ньюкасл” оғиз солмоқда.

Роналду учун кейинчи жамоаси Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишга қодир бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Энг мақбул вариант сифатида “Манчестер Сити” тилга олинмоқда. Хосеп Гвардиола ёзда ҳам Роналдуни олишни истаган эди.  Серхио Агуэро кетганидан кейин “шаҳарликлар”нинг кўп гол ура оладиган тўпурарга эҳтиёжи ортиб бормоқда.

Бу борада кўп нарса “Манчестер Юнайтед”нинг мавсумни қандай давом эттириши ва якунда қайси ўринни эгаллашига боғлиқ.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг