Лионель Месси ва Серхио Рамос муносабатлари салбий кўриниш олди.

Франциянинг машҳур нашри – L’Equipe тарқатган маълумотларга қараганда, ПСЖ юлдузлари – Лионель Месси ва Серхио Рамос муносабатлари салбий кўриниш олган.

Рамос Парижга келганидан кейин кўп футболчилар билан яқин алоқа ўрнатган бўлса-да, Лионель Мессининг кўнглига йўл топа олмади. Бу икки юлдуз шу йил ёзга қадар икки ашаддий рақиб – “Барселона” ва “Реал” сардорлари бўлгани ҳам ПСЖ муҳитига таъсир қилмоқда.

Энг қизиғи, улар садоқат қилган жамоалари билан янги шартнома туза олмасдан Париж клубига келиб қолди. Ҳар иккиси ҳам 2023 йилнинг ёзигача ПСЖ шарафини ҳимоя қилиши керак. Месси янги жамоаси сафида бир неча учрашувда иштирок этди.

Серхио Рамос эса жароҳатини даволатаётгани боис, ҳали ПСЖда дебютини нишонлагани йўқ.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг