Дани Алвес «Барселона»га қайтмоқчи. Музокаралар бошланди.

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Каталония клубига қайтиб, шу ерда фаолиятини якунламоқчи.

38 ёшли бразилиялик ва «кўк-анорранглилар» ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган. Томонлар яқин кунларда учрашишни режалаштиришган.

Манбага кўра, бош мураббий Хави ва президент Жоан Лапорта Алвеснинг қайтишига қарши эмас. Улар футболчи тажрибаси билан ёшларга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Ҳимоячининг сўнгги жамоаси «Сан-Паулу» бўлган. У клубнинг қарздорлиги сабабли сентябрь ойида жамоани тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, Алвес 2008 йилдан 2016 йилгача каталонияликлар сафида ҳаракат қилган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг