Кормье менинг исмимни биринчи тилга олди

Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи икки вазнда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормьени нохолисликда айблади.
“Мен бунга шунчаки жим қараб тура олмайман. Микрофон кимнинг қўлида бўлса, у нейтрал одамга айланиши керак. Кормье менинг исмимни биринчи тилга олди. Агар Махачев мен ҳақимда биринчи гапирганда ва Кормье бу мавзуни давом эттирганида, бу бошқа гап эди.

Даниэль Кормье эса ҳар доим Махачев ҳақида гапирганда, унга ён босади. Боиси, уларнинг иккови битта залда шуғулланишган. Аммо, шарҳловчи дегани нейтрал ва профессионал бўлиши лозим”, – дейди Жастин Гэтжи.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг