Маош – йилига 8,5+1,5 млн евро

Форвард Пауло Дибаланинг қачон “Ювентус” билан янги шартнома имзолаши маълум бўлди.
27 ёшли аргентиналикнинг агенти битимни ёпиш учун икки ҳафта ичида Туринга келади.

Олдинроқ хабар берилганидек, Дибала “Ювентус” билан 2026 йилга қадар шартнома имзолашга келишиб олди. У 8,5 млн евродан ташқари яна 1,5 млн евро бонус кўринишида олиши мумкин.

Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг