«Ливерпуль» мағлубиятсиз серия бўйича рекордини такрорлади

«Ливерпуль» ЕЧЛ 4-турида «Атлетико»ни (2:0) мағлуб этди.

Мерсисайдликлар барча турнирлар доирасидаги мағлубиятсиз серияни 25та ўйинга (18 ғалаба, 7 дуранг) етказиб, клуб рекордини такрорлашди.

Рекорд 1982 йилда ўрнатилганди. Ўшанда «қизиллар» 20та ғалаба ва 5та дуранг қайд этишганди.

«Ливерпуль» 7 ноябрь куни АПЛ 11-турида «Вест Ҳэм»га ютқазмаса, натижани яхшилайди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг