Хави Эрнандес яқин соатларда “Барселона”ни бошқаради

“Ал Садд” бош мураббийи Хави Эрнандес яқин соатларда “Барселона”ни бошқаради.
41 ёшли мураббий Каталония клуби билан уч йиллик шартномага имзо чекади.

Хави “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Испан Каталония клубининг асосий жамоасида 1997-2015 йилларда ўйнаган. У “Ал Садд”га 2015 йилда келган ва тўрт мавсум ҳаракат қилган. Якунда, у 2019 йилда бош мураббийга айланганди.

“Барселона” 27 октябрда Роналд Куманни бош мураббийликдан истеъфога чиқарди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг