Ҳакам ЖЧ-2021да қозоғистонлик боксчининг ғалабаси «ўғирланган»ини айтди

Қозоғистонлик ҳакам Саматали Толтаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Қозоғистонлик ҳакам Серикжан Эшмагамбетов Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Саматали Толтаев ҳамда шотландиялик Риз Линч ўртасидаги жангдаги ҳакамлик ҳақида гапирди.

«Боксчимиз Толтаевнинг ғалабаси «ўғирланди». АIBА ўзи хоҳлаганини қилади ва буни ўзининг ҳакамлар жамоаси билан биргаликда амалга оширади», — деб ёзди Эшмагамбетов Инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, -63,5 кг вазн тоифаси чорак финалидаги Толтаев – Линч жанги 3:2 ҳисобида шотландиялик боксчининг баҳсли ғалабаси билан якунланган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг