“Финалдаги босим? “Насаф” футболчилари бунга кўникиб бўлишган” – Мутахассис фикри

Одатда юртимиз жамоалари иштирокидаги масъулияти юқори халқаро учрашувлар арафаси барча баҳс-мунозарага киришиб кетади.
Ҳар ким ўз фикрини турлича баён қилади. Имкониятлар чамаланади. Жамоаларнинг кучига баҳо берилади. Жорий йилги ОФК кубоги финалида юртимиз шарафини Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳимоя қилади. Рақиб Баҳрайннинг “Ал Муҳаррак” клуби. Тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов яқинда сайтимизга берган интервьюсида “Насаф”нинг финал учрашуви олдидан қуйидагича фикрларини бўлишган эди.

“Рўзиқул Бердиев финалда ғолиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиши аниқ. Ҳар бир мураббий ўзидан бирор из қолдирай, дейди. Боиси ҳаёт шундай. Ўзингиздан нимадир қолдиришингиз керак. Боз устига Рўзиқул Қашқадарё фарзанди. “Насаф”да футболчилик пайтида ёрқин мавсумларни ўтказган. Мақташ, деб ўйламанг. Шунчаки унга қойилман. Унинг ортида бутун халқ турибди. Барча  “Насаф”га мухлислик қилади. Кеча кубокдаги ўйинини ҳам кўрдим. Деярли иккинчи таркиб билан Жиззахда бундай босимни енгиб ўтиш осон эмас. Баҳрайнда ҳам босим катта бўлади. Лекин футболчилар бунга кўникишди. Ўйлайманки, ёмон натижа кўрсатишмайди. Барибир қўлимда ўйнаган шогирдларимга бефарқ эмасман. Мана Бахтиёр Ашурматов ҳам “Қўқон-1912″да яхши фаолият олиб боряпти. Юқорида айтганимдек Рўзиқул Бердиев ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун борини беради”,- дейди Баҳром Ҳакимов.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг