ЕЧЛ. Роналду МЮда навбатдаги рекордни ўрнатди

МЮ ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси 4-турида “Аталанта”га қарши ўйинда дублга эришиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Роналду еврокубоклар доирасидаги баҳсда 2+ тўп киритган МЮ тарихидаги ёши энг катта футболчига айланди – 36 ёш, 270 кунлик.

Шунингдек, у Чемпионлар Лигасидаги дублга эришган Филиппо Инзагаидан (37 ёш, 86 кунлик) кейинги ёши энг катта ўйинчи сифатида ҳам қайд этилди. Инзаги 2010 йил “Реал” билан ўйинда дублни расмийлаштирган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг