Аллегри: “Йигитларга хотиржамликка берилиш мумкинмаслигини айтгандим”.

Чемпионлар Лигаси 4-турида “Ювентус” ўз майдонида “Зенит”ни 4:2 натижаси билан таслим этди ва муддатидан олдин 1/8 финалга йўл олди.
“Гол ўтказиб юборганимизда бизга концентрация етишмади. Бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Ўйиндан қониқдим, ҳаммаси позитив ўтди. Гуруҳ босқичи тугашига 2 тур қолганида кейинги босқичга йўл олдик.

Охирги беш дақиқа – бу биз яхшилашимиз лозим бўлган жиҳат. Бу каби ўйинларнинг сўнгги беш дақиқалигида “Ювентус” ўзини кўрсатиши керак. Қарши ҳужумларимиз бор эди, аммо гол ўтказиб юборишимиз эҳтимоли бордек туюлди. Бунга йўл қўймаслигимиз керак, учрашувни 5:1 ҳисобида якунласак яхшироқ бўларди.

Йигитларга хотиржамликка берилиш мумкинмаслигини айтгандим. Улар мени тушунмаган бўлса керак. Бу устида ишлашимиз зарур”, дейди Аллегри.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг