Гасперинини Криштиану Роналду ҳақида “ҳақиқатлари”

«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдирди.

«Роналду «Манчестер Юнайтед»да ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. У Италия А Серияси учун ҳам кўп нарса берганди. Шахсан мен Роналдунинг Италиядан кетганидан афсусдаман. Италия чемпионатида жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларга қарши тўп суриш менга ёқади. Криштиану Италия чемпионати ўсишига таъсир қилди», — дея Гасперини сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, ЕЧЛ 4-тури доирасидаги «Аталанта» – «МЮ» учрашуви бугун, 2 ноябрь куни соат 01:00да бошланади. Дастлабки ўзаро ўйинда Роналдунинг голи «МЮ»га ғалаба (3:2) келтирганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг