Месси: “Фаолиятимни тугатганимдан сўнг биз аниқ ортга қайтамиз. Биз Барселонада яшашни хоҳлаймиз”

BARCELONA, SPAIN - AUGUST 08: Lionel Messi of FC Barcelona faces the media during a press conference at Nou Camp on August 08, 2021 in Barcelona, Spain. (Photo by Eric Alonso/Getty Images)

ПСЖ форвард Лионель Месси “Барселона”дан кетгани ҳақида гапирди.
“Мен кетмаслик учун барча нарсани қилдим. Аммо, мендан ҳеч ким текинга ўйнашни сўрамади. Клуб маошимни 50%га қисқартиришни хоҳлади, мен шу заҳотиёқ рози бўлдим.

Оилам Барселонада бахтли эди, шу сабаб биз кетишни умуман хоҳламагандик. Фаолиятимни тугатганимдан сўнг биз аниқ ортга қайтамиз. Биз ушбу шаҳарда яшашни хоҳлаймиз”, – дейди 34 ёшли футболчи.

Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2005-2021 йиллар давомида ҳаракат қилди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг