“Фиорентина” Влаховичнинг нархини оширди

Сербиялик футболчи Душан Влахович трансфер бозорида катта талабга эга бўлмоқда.
Кўплаб Европа грандлари 21 ёшли ҳужумчини январда қўлга киритишга уринмоқда.

Футболчи “Фиорентина” билан янги шартномани рад этди ва клубини ўзгартиришга тайёрланмоқда. Раҳбарият футболчининг тез орада кетиши борасида келишиб олди ва эҳтимолий харидорларга товон пулини кўрсатди. Флоренцияликлар Душаннинг трансферидан 100 млн евро олишмоқчи.

Влахович учун даъвогарлар орасида “Ювентус”, “Атлетико”, “Манчестер Сити” ва немис клублари бор.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг