Cоcа-Cоlа Суперлига. “Насаф” “Бунёдкор”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Cоcа-Cоlа Суперлиганинг. 20-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Бугунга белгиланган иккита учрашувнинг иккаласи ҳам томошабоплиги билан эсда қоладиган бўлди. Қаршида майдон эгалари “Бунёдкор” дарвозасига жавобсиз бешта гол киритди. Тўпурарлар баҳсида Драган Черандан кейин (11) 8 та голи билан уч нафар ўйинчи қаторида рўйхатда турган Ҳусайн Норчаев учрашувда “дубл”га эришиб, тўплари сонини ўнтага етказган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Тошкентга сафар уюштирган “Машъал” биринчи бўлим якунига кўра мезбон “Локомотив”ни битта тўп фарқига ортда қолдираётганди. Бироқ иккинчи бўлимда аввалига Жасурбек Жалолиддинов ажойиб тарзда, уч ўйинчини алдаган ҳолда гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида эса бош ҳакам ВАРга мурожаат қилгандан кейин белгилаган пенальтисини майдон эгалари бехато бажаришди ва муҳим уч очкони қўлга киритишди.

Cоcа-Cоlа Суперлига. 20-тур
27 сентябрь, душанба
ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ  – 2:1 (0:1)
Тошкент. “Локомотив” стадиони. 355 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Марат Исмаилов
Комиссар: Аббос Ахроров.
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Эдита Мирабидова.
Голлар: Годвин Чика Оквара, 34 (0:1), Жасурбек Жалолиддинов, 51 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 90+8- пен. (2:1).
“Локомотив”: Жавоҳир Илёсов, Исломжон Қобилов, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов, Азизбек Амонов (Игорь Чикризов, 72), Жасурбек Жалолиддинов, Жалолиддин Жумабоев (Ислом Рашидхонов, 46), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Опех Самуэль, 80), Шерзод Файзиев, Диёржон Туропов (Дилшоджон Комилов, 90+9)
“Машъал”:  Достонбек Тўхтабоев, Зафарбек Акрамов (Аббос Шодмонов, 74),  Нажмиддин Нормуродов, Ойбек Нурматов (Жаҳонгирбек Абдусаломов, 77),  Годвин Чика Оквара, Чигози Самуэль (Қаҳрамон Баҳодиров, 88), Шаҳзод Шайманов (Муҳаммадали Алиқулов, 77), Жамолиддин Убайдуллаев, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Муҳаммад Йўлдошев (Сирожиддин Аллаев, 88).
Огоҳлантиришлар: Жасурбек Жалолиддинов, 64 –  Годвин Оквара Чика, 64, Самандар Шукуриллаев, 90+8, Жамолиддин Убайдуллаев (ўйиндан кейин), Сирожиддин Аллаев (ўйиндан кейин).

НАСАФ – БУНЁДКОР – 5:0 (2:0)
Қарши. “Марказий” стадиони. 3051 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Илья Ильин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Владимир Назаров
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Тимур Гайнуллин
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Голлар: Баҳром Абдураҳимов , 9 (1:0), Ҳусайн Норчаев, 19 (2:0), Ҳусайн Норчаев, 80 (3:0), Ойбек Бозоров, 87 (4:0), Суҳроб Нуруллоев, 89 (5:0)
“Насаф”: Умиджон Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов,  Дониёржон Нарзуллаев  (Суҳроб Нуриллоев, 82), Дилшод Саитов, Баҳром Абдураҳимов (Шоҳмалик Комилов, 82), Ҳусайн Норчаев (Андрей Калудерович, 86), Акмал Мозговой,  Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров ( Жўрабек Маннонов, 88), Марко Станоевич (Абубакр-Ризо Турдиалиев, 86), Умарбек Эшмуродов
“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 75), Хуршид Ғиёсов (Фарҳод Мираҳматов,75), Лутфулла Тўраев (Санжар Рашидов, 81), Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов,34), Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев (Суҳроб Иззатов,75), Абдулла Абдуллаев, Иброҳим Томива
Огоҳлантириш: Марко Станоевич, 36, Ойбек Бозоров, 88 – Одилжон Абдураҳмонов, 38, Лутфулла Тўраев, 42.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг