Бугун АПЛ “ёнади”

Тутаб, чирс чирс этиб учқун чиқариб ўтирмайди. Бирдан гуриллаб кетади. Чунки, навбатдаги турни “Челси” ва “Ман Сити” бошлаб беради… Ўтган йили “Челси” “Ман Сити”ни ҳамма йўналишда “паччағини” чиқариб юборганди. Кубокларда ва чемпионатда. Шунга кўра “Челси”да Гваридиоланнинг каттагина алами бор. Ана шу аламни олиш учун… Айниқса, Чемпионлар лигасида, ош шудоққина пишиб турганди. Уни сузиш ва ейиш керак эди. Бироқ насиб этмади. Тайёр нарсани “Челси” илиб кетди. Кўп эҳтимол билан “Ман Сити” ана шу “луқмани” қайтариб олишга ҳаракат қилса керак. Бу ўйинни ўта қизиқарли бўлишига олиб келади!.. Кутамиз, Тошкент вақти билан 16:30 да АПЛ грандлар тўқнашуви!..

Дўстларингизга билан баҳам кўринг