Месси бегона “катак”ка мослашолмаяпди, шекелли!..

У ернинг ўзини “хўрозчалари” қичқириб қолишган экан. Анча қариб қолган, тажрибаси беқиёс катта бўлган “хўроз”ни улар кўпам хушлашмаётганга ўхшайди. Мана ПСЖнинг “Мец” билан бўлган сўнги ўйинида у умуман таркибга ҳам киритилмади.

Биз Шомуродовни битта ўйинда кўрмай қолсак, бирдан кайфиятимиз тушиб кетади. Аммо Шомуродов янги жамоада ҳеч бўлмаса захирадан майдонга тушиб турибди. Гол урмасаям “ҳамтовоқ” бўлаяпди. Месси эса умуман ҳеч нимада кўринмаяпди. Айтишларига қараганда унинг рақамидаги футболкалар ПСЖнинг бошқа ҳамма футболчилариникидан кўп сотилаётган эмиш. Эҳтимол ПСЖ уни мана шунинг учун сотиб олгандир. Янаям ким билади, дейсиз…

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг