Маурино Шомуродовдан кўра кўпроқ Абрахамга ишонмоқда!..

“Рома” тўрт кун олдин “Verona” га (2: 3) ютқазиб қўйгач, тезда А Серияда ғалаба йўлига қайтди.”Бўрилар” бешинчи турнинг сўнгги учрашувида “Олимпико” да Удинезани 1-0 ҳисобида мағлуб етишди. Оқшом қаҳрамони 36-дақиқада ягона голни урган Абрахам бўлди.

“Рома” йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин еди. Тўртинчи дақиқада Мхитаряннинг чиройли зарбасидан сўнг тўп гол устунга тегди. Абрахам Калафиори томонидан узатмасидан сўнг гол урди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар бир нечта хавфли вазиятлар яратишди, аммо ҳисобни тенглаштира олишмади.
Афтидан Моурино Шомуродовга нисбатан кўпроқ Абрахамга ишонч билдираётганга ўхшайди. Шунинг учун ҳам асосий таркибга Абрахам киритилиб Шомуродов фақатгина ўйинннинг 86 дақиқасида унинг ўрнига туширилди.

Бироқ” Рома ” ғалабани қўлдан бой бермади ва 12 очко билан тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рома – Удинесе 1: 0 (1:0)
Гол: Абрахам Т., 36 (1: 0)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг