Шомуродов танқид остида қолди!

Шомуродов Абрахамдан фарқли равишда ҳимояга қарашди, рақибдан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди. Абрахам ҳали ҳам Англиядан футбол ўйнашни билмайдиган бир қишлоққа келдим, деб юрибди.

А Сериянинг тўртинчи турида “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо илк маротаба Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда майдонга туширди. УЕФА Конференциялар лигаси ва А Сериянинг учтадан учрашувида португалиялик мураббий шогирдлари рақиблар устидан ишончли ғалаба қозонгани римлик мухлисларнинг “Верона”га қарши бўладиган баҳсда ҳам ижобий натижага умид қилишига асос эди.

Бир қарашда, “Рома” бир вақтнинг ўзида икки ҳужумчи – Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахам билан ўйнагандек кўринади. Лекин Жозе ўз тактикасидан воз кечмади. Марказий ҳужумчи сифатида англиялик юлдуз ўйнади, Элдор асосан чап қанот ярим ҳимоячиси вазифасини бажарди. Бу тактика иш бермади.

Шу кунгача Моуриньо жамоасининг қаҳрамонлари бўлиб келган Элдор ҳам, Абрахам ҳам мавсумдаги илк мағлубият қайд этилган учрашувда ўзини кўрсата олмади. Жамоа 2:3 ҳисобида енгилди, бунинг оқибатида шу кунгача мақтаб келинган “Рома” ҳужум чизиғи вакиллари танқид остида қолди.

“Рома” мухлисларининг ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродова Тэмми Абрахам ўйини борасида билдираётган фикрларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола қиламиз.

Luca Bemportato:

Расво ўйин бўлди. Менимча, бошланғич таркибни танлашда хатога йўлқ қўйдик. Шомуродов маркаий ҳужумчи сифатида фойдалироқ ўйнаркан. Уни чап қанотда ўйнатиш бефойда экан.

Giuseppe Agnelli (Luca Bemportato фикрига жавобан):

Қайсидир маънода шундай. Агар Шомуродов ўйин бошидан иккинчи ҳужумчи сифатида рақиб дарвозасига яқин ўйнаганида “Верона” жарима майдончасида уларга катта босим уюштирган бўларди.

Alessandro Monti:

Шомуродовдан кўп нарса кутган эдим, афсус. УЕФА Конференциялар лигасида ўзини кўрсата олган футболчи бу гал майдонда йўқолиб қолди.

Gianluca Lattavo:

Бу учрашувда ҳужумчиларимиз ўйиндан ташқарида қолиб кетди. Шомуродов ва Абрахам бир бўлиб ва фақат битта зарба берди холос. Бу икки ҳужумчи учун умумий ҳисобда 60 миллион евро тўлаган эдик.

Emanuele Cestari (Gianluca Lattavo фикрига жавобан):

Биз икки нафар “янги Шик”ни олганга зхшаймиз. Дарвозани тўғри нишонга ололмайдиган иккита ҳужумчига бир неча ўн миллионлаб маблағ сарфлаганмиз.

Riccardo Giancone (Gianluca Lattavo фикрига жавобан):

Фақат ҳужумчиларни танқид қилиш ярамайди. Бу гал бутун жамоа ёмон ўйнади.

Giancarlo Della Monica:

Ҳужумчиларимизнинг иккаласи ҳам бўш ўйнади. Шомуродов Абрахамдан фарқли равишда ҳимояга қарашди, рақибдан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди. Абрахам ҳали ҳам Англиядан футбол ўйнашни билмайдиган бир қишлоққа келдим, деб юрибди. Бу ёғига у ярим кучи билан тўп тепмоқчи бўляпти.

Alessandro Artimisio:

Менга Шомуродов чап қанот хавбеки сифатида “йўқолиб қолди”. Ҳудди бу позицияда аввал ўйнамагандек кўринди.

Шу тариқа, “Рома” А Серияда илк бор очко йўқотиб, биринчи ўриндан пастлай бошлади. Моуриньо ва шогирдларининг ғалабалар сериясига чек қўйилда. “Рома” бешинчи тур учрашувида ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилади. Бу баҳс 23 сентябрга белгиланган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг