Сени одам деб ҳисоблашмади?..(+видео)

«ПСЖ» – «Лион» ўйини пайтида Почеттино ва Месси ўртасида келишмовчилик рўй берди.

Франция чемпионатининг 6-тури доирасида бўлиб ўтган «ПСЖ» ва «Лион» жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино ва ҳужумчи Лионель Месси ўртасида келишмовчилик рўй берди.

Аргентиналик футболчи 76-дақиқада захирага олиниб, майдонни  тарк этиш пайтида ўзига қўл узатган мураббийга қўлини чўзишни истамади. Бу орқали Лео алмаштирилишдан норози эканини намойиш этди.

Ушбу дақиқадан бошлаб Ашраф Ҳакимий Мессининг ўрнида ҳаракат қила бошлади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг