АПЛ. “Вест Хэм” – “Манчестер Юнайтед” 1:2 (+видеошарҳ)

«Манчестер Юнайтед» жамоаси «Вест Ҳэм» майдонида меҳмон бўлди. 30-дақиқада Муҳаммад Саид Бенраҳма меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Бунга «Юнайтед» биринчи бўлимда Криштиану Роналдунинг голи билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлим якунланиши арафасида Жесси Лингард манкунианларнинг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда лондонликлар пенальтини голга айлантира олмади. Ноблнинг зарбасини Давид де Хеа бартараф этди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг