А Серия. «Ювентус» ўз уйида «Милан»ни енга олмади ва 18-ўринга тушиб кетди (+видеошарҳ)

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-турида «Ювнетус» ва «Милан» жамоалари 19 сентябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Альваро Мората туринликларни олдинга олиб чиқди. Бунга меҳмонлар 76-дақиқада Анте Ребичнинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу натижадан кейин «Милан» очколарини 10 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринда қолди. Ғалабасиз серияси қайд этаётган «Ювентус» эса 2 очко билан 18-поғонада бормоқда.
Дўстларингизга билан баҳам кўринг