Ўзбекистоннинг бугунги рақиби ФИФА рейтингида нечанчи ўринда эканлигини биласизми?

Бугун Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Миср – Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Беллашувни “Спорт” ТВ жонли эфирда намойиш этади.

ФИФА рейтингига назар соладиган бўлсак (2021 йил 10 сентябрь кунги ҳолатга кўра), Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг ушбу рақиби 30-ўринда бормоқда. Ҳамюртларимиз эса 24-поғонани банд этган.

Гуруҳимиздаги бошқа жамоалар Россия 4, ва Гватемала 36-ўринларда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайт турнир жадвалида Россия 2 ғалаба билан пешқадамлик қилмоқда. Гватемала ва Миср 3 очкодан жамғариб, кейинги ўринларни банд этган. Ўзбекистон эса охирги поғонади.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг