Волейболчиларимиз кутилмаганда Таиландни мағлуб этишди

Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Унда ўзбекистонлик волейболчилар ҳам ўз иштирокларини давом эттиришмоқда.

Волейболчиларимиз бир неча мағлубиятдан сўнг 13-16 ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Терма жамоамиз бугун Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Энди волейболчиларимиз 13-ўрин учун Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Olamsport.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг