Тухель «Челси» Кейннинг вакиллари билан алоқада бўлганини тасдиқлади

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель клуб ёзги трансферлар ойнасида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн билан музокаралар олиб борганини тасдиқлади.

«Бизда унинг исми ёзилган рўйхат йўқ эди ва мен уни сотиб олишни илтимос қилиб, Марина Грановская олдига бормаганман. Аммо клуб вазиятга қараб ҳаракат қилди ва унинг вакиллари билан алоқага чиқди.

Ўйинчилар атрофида кўплаб одамлар бор – агентлар, маслаҳатчилар ва бошқалар. Биз бу одамлардан баъзи маълумотларга эга эдик. Лекин келишув борасида жиддий ҳаракат қилмадик.

Кейнни «Манчестер Сити»га ўтмагани ва «Тоттенҳэм»да қолганидан хурсанд бўлдим, чунки футболда фақат бир клубда ўйнайдиган футболчилар борлиги ёқимли. Сўнгги 10 йилда «Тоттенҳэм»ни ўйлаганимда, хаёлимга биринчи бўлиб Ҳарри келади. Месси билан ҳам шундай эди, аммо ҳозир унинг бошқа клубда ўйнаётганини тасаввур қилиш қийин», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг