Пеп Гвардиола: «Стерлинг ўзимизга керак»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингнинг клубдаги ўрни ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Сўнгги бир нечта мавсумда қанча муваффақиятларга эришганимизни биласизми? Раҳимсиз бу муваффақиятларга эриша олмаган бўлардик. Раҳим бизга керак.

Стерлинг ақл бовар қилмас юқори савия намойиш этмоқда. Мен унга шундай планка кераклигини айтаман. Ишончим комил, у аввалги савиясига қайтади. У буни уддалайди.

Стерлинг борасида оптимистик кайфиятдаман. Раҳимни ажойиб мавсум кутиб турганига ишонаман», – деди Гвардиола.

Стерлинг АПЛнинг жорий мавсумида 4та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди. Аввалроқ унга “Барселона” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг