Мбаппе муҳим ўйинда ПСЖга ёрдам беролмайди

“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе катта эҳтимол билан Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Лион”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Le Parisien тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли франциялик футболчи тўпиғида оғриқ ҳис қилмоқда. Шу боис у ўйнай олмайди.

Мбаппе УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Брюгге”га (2:2) қарши баҳсда жароҳат олган.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздири қўйди. Унинг клбу билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг