Ляказетт «Арсенал»ни текинга тарк этиши мумкин

«Арсенал» ҳужумчи Александр Ляказеттга янги битим таклиф қилмади.

ESPN’нинг ёзишича, Лондон клуби 2022 йил ёзида шартномаси якунланадиган 30 ёшли француз билан келишувни узайтирмоқчи эмас.

Бу мавсумда ҳужумчи икки ўйинда захирадан майдонга тушди ва Лига Кубоги доирасида «Вест Бромвич» (6:0) билан ўйинда гол урди.

Ляказетт «Арсенал»да 2017 йилдан бери ҳаракат қилади ва ҳозиргача 172та ўйинга 66та гол урган.

Tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг