Гвардиола: Мен кетаман

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва клуб мухлислари ҳаракати раҳбари Кевин Паркер ўртасида тушунмовчилик юзага келди. “РБ Лейпциг”га қарши ўйиндан сўнг, Гвардиола иложи борича кўпроқ мухлисларни келишга ва кейинги ўйинда жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди. Паркер испаниялик мутахассис томошабинлар камлигидан шикоят қилаётганини сезди ва бунга жавобан Хосеп мураббийлик вазифаларига кўпроқ эътибор қаратиши кераклигини айтди.

Бу одамнинг сўзларидан ҳайронман. Мен фақат қўллаб-қувватлаш кераклигини айтдим. 10 минг, 50 минг, 40 минг томошабин – бу муҳим эмас. Мен шунчаки одамларни стадионга таклиф қилдим. Жаноб Паркер айнан менинг айтган гапларимни қайта кўриб чиқиши керак.

Агар менда “Манчестер Сити” мухлислари билан муаммолар бўлса, мен кетаман. Бу муаммо эмас. Мен ҳам шундай мухлисларданман. Биринчи кундан бошлаб мен ўз ишимни бажаришга ҳаракат қилдим. Агар одамлар мендан мамнун бўлмаса, мен кетаман. Бу аниқ”, – деди Гвардиола.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг