Европа Лигасининг энг яхши голи муаллифи аниқланди

УЭФА матбуот уюшмасининг хабар беришича, Европа Лигаси ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифи деб «Лион» футболчиси Карл Токо Экамбининг «Рейнжерс»га урган голи тан олинди.

Ушбу совринга Эксекиел Паласиос, Деклан Райс ҳамда Виктор Осимҳен даъвогарлик қилган эди.

«Милан» асосий ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди

«Милан» ҳимоячиси Симон Кер жамоада қоладиган бўлди.

Todofichajes хабарига кўра, Милан клуби 32 ёшли даниялик футболчи билан музокаралар ўтказмоқда. «Россонерилар» футболчининг маошини оширмоқчи. Келишувнинг бошқа деталлари ҳали аниқ эмас.

Penalti.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг